Ўзбекистон Республикасида, хусусан Навоий вилоятида зилзила рўй берди

Ўзбекистон ҳудудида 2025 йил 21 апрель куни соат 13:44 да зилзила қайд этилди, деб хабар берди Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази.

Эпицентр Навоий вилоятининг Нурота туманида жойлашган бўлиб, зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган. Зилзиланинг магнитудаси 3,4 ни ташкил этди.

Эпицентрда ер қимирлаш кучи 4 баллга, Нурота тумани бўйича эса 2 баллга баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда ҳам Ўзбекистон шаҳарларида эпицентрлари Тожикистон ва Афғонистонда бўлган зилзилалар ҳис этилган эди.