
Ўзбекистон ҳудудида яна бир бор ерости тебранишлари кузатилди. Навбатдаги табиий ҳодиса маркази Республиканинг воҳа ҳудудига тўғри келди.
Фатқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази тақдим этган тезкор маълумотларга кўра, ер силкиниши 2026 йил 21 май куни кундузи соат 12:29 да содир бўлган.
Мазкур зилзила эпицентри Бухоро вилоятининг Жондор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, унинг географик координаталари 40,26 даража шимолий кенглик ва 63,13 даража шарқий узунлик сифатида расмийлаштирилди. Ерости очоғининг чуқурлиги 10 километрни, магнитудаси эса 3,4 ни ташкил этган.
Сейсмологларнинг қайд этишича, зилзила ўчоғидан мамлакат пойтахти Тошкент шаҳригача бўлган масофа жануби-ғарбий йўналишда 525 километрдан иборат бўлди.
Ерости зарбаларининг кучи ва тебранишлар масофаси Ўзбекистон ҳудудида қуйидагича акс этди:
- Газли шаҳрида: 2 балл (эпицентрдан 31 км масофада).
Республиканинг бошқа ҳудудларида кундузги ушбу ерости тўлқинлари сезилмаган.