Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 20/05/2026

Бухоро вилоятида 5,3 магнитудали кучли зилзила юз берди

Ўзбекистон ҳудудида навбатдаги ер силкиниши кузатилди. Бу гал табиий ҳодиса ўчоғи мамлакатимизнинг ички ҳудудига тўғри келди ва бир нечта вилоятларда анча сезиларли бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, ер силкиниши 20 май куни тунги соат 01:40 да қайд этилган. Зилзила эпицентри Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, унинг географик координаталари 40,27 даража шимолий кенглик ва 63,1 даража шарқий узунликни ташкил этди. Очоқ чуқурлиги 10 км, магнитудаси эса 5,3 га тенг бўлган.

Ерости зарбалари марказидан Тошкент шаҳригача бўлган масофа жануби-ғарбий йўналишда 527 километрни ташкил қилди.

Ер силкиниши республиканинг иккита йирик вилоятида қуйидаги куч билан сезилган:

  • Бухоро вилоятида: 3-4 балл (эпицентрдан 127 км масофада);
  • Навоий вилоятида: 2-3 балл (эпицентрдан 194 км масофада).