Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 19/04/2026

Афғонистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сезилди

2026 йил 18 апрель куни эрталаб Афғонистоннинг Бадахшон провинциясида кучли зилзила содир бўлди. Ердаги тебранишлар Ўзбекистоннинг ўнта ҳудудида, жумладан Тошкент шаҳрида ҳам қайд этилди.

ФҲВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълумотларига кўра, ер силкиниши Тошкент вақти билан соат 07:54 да юз берган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 537 км жануби-шарқий йўналишда жойлашган бўлиб, унинг магнитудаси 5,5 ни ташкил этган. Ер ости силкинишлари 150 км чуқурликда содир бўлган.

Ўзбекистон ҳудудида зилзиланинг сезилиш кучи қуйидагича бўлди:

  • Сурхондарё вилоятида: 2-3 балл (эпицентрдан 297 км);
  • Фарғона вилоятида: 2 балл (441 км);
  • Жиззах вилоятида: 2 балл (460 км);
  • Самарқанд вилоятида: 2 балл (465 км);
  • Сирдарё вилоятида: 2 балл (465 км);
  • Қашқадарё вилоятида: 2 балл (488 км);
  • Андижон вилоятида: 2 балл (499 км);
  • Наманган вилоятида: 2 балл (506 км);
  • Тошкент вилоятида: 2 балл (532 км);
  • Тошкент шаҳрида: 2 балл (537 км).

Маълумот учун, зилзила координаталари 36,54 даража шимолий кенглик ва 70,51 даража шарқий узунликка тўғри келади. Ҳозирча Ўзбекистон ҳудудида вайронагарчиликлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.