Ўзбекистонда сенаторлар йўл қоидаси бузилгандан сўнг, маълумотлар Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бошқармасига (ЙҲХБ) 48 соат ичида етказиб берилмаса, қоидабузар жаримага тортилмаслиги тўғрисидаги ўзгартиришларни қўллаб қувватлашди. Мисол учун, йўл қоидаси бузилганлиги акс этган маълумот 48 давомида ЙҲХБ, ЙҲХБ эса 15 кун ичида жаримага тортиш ҳақида протокол тузиб, юбориши керак бўлади.
Бу ўзгартиришларнинг асосий сабаби, анча муддат олдин бузилган йўл қоидаларига жарималар кеч расмийлаштирилганлиги ва натижада, қоидабузарлар жарималарни қонунда кўрсатилган чегирмалар билан тўла олмаётганлиги кўрсатилган. Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 17-1 бандига ҳам, фуқароларга фото ва видеофиксация қурилмалари орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳақида ўз вақтида маълумот етказиб бериш тўғрисида ўзгартиришлар киритилади.