Футбол. Европа Чемпионлар лигаси чорак финали ўйинларининг натижалари (видео)

2025 йил 9 апрель куни UEFA Чемпионлар лигасининг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

ПСЖ — Астон Вилла — 3:1

Парижда ўтган ўйинда “ПСЖ” ўз майдонида “Астон Вилла”ни 3:1 ҳисобида енгди. Парижликларнинг голларини Дуэ (39′), Кварацхелия (49′) ва Мендеш (90+2′) киритишди. “Астон Вилла”дан ягона голни Роджерс (35′) киритди.

Барселона — Боруссия Дортмунд — 4:0

“Барселона” ўз майдонида “Боруссия Дортмунд”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Голларни Рафинья (25′), Роберт Левандовски (48′ ва 66′) ва Ламин Ямал (77′) киритишди.

Жавоб ўйинлари 2025 йил 15 апрелда ўтказилади. Турнирнинг финали 2025 йил 31 майга режалаштирилган.