Ўзбекистондаги хорижий фуқаролар энди визани онлайн тарзда узайтиришлари мумкин

Ўзбекистонда вақтинча бўлиб турган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида визани узайтириш бўйича онлайн хизмат ишга туширилди, дея хабар берди портал матбуот хизмати.

Ариза топшириш учун my.gov.uz сайтида рўйхатдан ўтиш, «Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун виза муддатини узайтириш» хизматини танлаш, зарур маълумотларни тўлдириш ва талаб қилинадиган ҳужжатларни: визани узайтириш учун асос ва миллий паспорт (ёки йўл ҳужжати) нусхасини илова қилиш керак.

Агар аризани ишончли вакил ёки яқин қариндош — Ўзбекистон фуқароси топширса, қўшимча равишда нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилиш зарур.

Аризалар 15 иш куни ичида кўриб чиқилади. Ҳужжатлар текширилгандан сўнг, ваколатли орган ариза берувчига давлат божини тўлаш учун ҳисоб-рақамни (давлат божи миқдорлари) ёки аризада хатолар аниқланса, рад этиш тўғрисида хабарнома юборади.

Давлат божи тўлангандан сўнг, ариза берувчи 3 иш куни ичида миллий паспортни ваколатли органга тақдим этиши керак, у икки иш куни ичида тегишли виза стикерини ёпиштиради.

Қайд этилишича, ариза виза муддати тугашидан камида 10 кун олдин топширилиши керак.