
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги турли ҳудудлардан йўловчи ташиш учун янги халқаро автобус йўналишларини ташкил этиш режалари ҳақида маълум қилди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Қуйидаги йўналишларда рейслар ташкил этиш таклиф қилинмоқда:
Қозоғистонга:
- Бухоро — Туркистан;
- Урганч — Оқтау;
- Фарғона — Олмаота (Тожикистон орқали).
Тожикистонга:
- Самарқанд — Душанбе;
- Бухоро — Душанбе.
Қирғизистонга:
- Андижон — Ош;
- Андижон — Жалолобод;
- Андижон — Арслонбоб;
- Косонсой — Жалолобод;
- Бухоро — Бишкек.
Россияга:
- Сурхондарё — Бухоро — Урганч — Нукус — Москва;
- Урганч — Нукус — Уфа;
- Нукус — Краснодар;
- Тошкент — Уфа;
- Тошкент — Краснодар.
Хитойга:
- Нукус — Урганч — Бухоро — Урумчи.
Бу йўналишларда рейсларни ташкил этишни хоҳловчи ташувчилар Транспорт вазирлигига мурожаат қилишлари ва бу йўналишларда паритетли рейсларни амалга оширишни хоҳловчи хорижий ташувчиларни жалб қилишлари лозим. Шунингдек, вазирлик бошқа йўналишлар бўйича ҳам таклифларни қабул қилмоқда.
Мурожаат учун телефонлар: +998 (71) 202 05 00 (535), (116), (110).
Ўзбекистон ичидаги шаҳарлараро ва чет эл йўналишларига билетларни электрон тарзда avtoticket.uz сайти орқали ёки ATTO ва UzBUS мобил иловалари орқали харид қилиш мумкин.