2024 йил 28 декабрь куни Россия ва Озарбайжон президентлари орасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Кремлнинг хабарига кўра, ушбу ташаббус Россия ҳукумати томонидан кўрсатилган.
25 декабрь куни Azerbaijan Airlines га тегишли учоқнинг фалокатга учраганлиги бўйича масалага алоҳида эътибор қаратилган.
Владимир Путин ҳалокат Россия ҳудудида юзага келгани муносабати билан узр сўраган ва вафот этганлар, жабр кўрганларга ўз ҳамдардлигини, соғлиқ-саломатлик тилакларини билдирган.
Россия тергов қўмитаси томонидан жиноий кодекснинг 263-моддасига биноан (ҳаво транспорти ҳаракати ва фойдаланиш хавфсизлигининг бузилиши) жиноий иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.