
Тошкент шаҳар ИИББ 2025 йил 19 май куни Юнусобод бозорида ИИБ ходимига пичоқ билан ҳужум қилган шахсни ушлашга ёрдам берган пойтахт фуқароси Владимир Авдиянцни тақдирлади.
Гумонланувчи – А. Ҳасанов – ҳужум жойидан автобусда қочиб кетган. Унинг қўлида пичоқ бўлган. ИИБ ходимлари гуруҳи уни транспортдан тушаётганда ушлаб олган. Владимир Авдиянц эркакни орқасидан ушлаб, ерга йиқитиш орқали уларга ёрдам берган.
ИИББдаги тақдирлаш маросимида Авдиянцга миннатдорчилик билдирилиб, 10 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти топширилди.
Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ушлаш ва автобус йўловчиларини эвакуация қилишда иштирок этган ППХ ходимлари – сержант Самат Қаржанбоев ва сафдор Сардор Абзалов ҳам тақдирланди. Уларга «Аъло хизмат учун» кўкрак нишони топширилди. Профилактика инспектори лейтенант Ўктам Нормаматовга рағбатлантириш сифатида муддатидан олдин «катта лейтенант» махсус унвони берилди.

