АҚШнинг Вирджиния штатидаги ўрта мактаб ўқувчилари мактаб қоровули Фрэнсис Апракунинг туғилган кунига JEEP Wrangler совға қилишди.
Фрэнсис бир неча йил олдин бир ўзи (оиласиз) АҚШга келган. Ўқувчиларнинг изоҳларига кўра, қоровул ўқувчиларга самимий ва дўстона муносабатда бўлган. Суҳбатларнинг бирида, у ўқувчиларга ўз орзуси ҳақида айтган ва мактаб ўқувчилари бу орзуни амалга ошириш учун краудфандинг (барча хоҳловчилар исталган миқдорда моддий ёрдам ажратишлари мумкин) платформасида лойиҳа яратишган. 3 ой давомида 20.000 дан ортиқ АҚШ доллари тўплаб, маҳаллий автодилерлардан бири керакли автоуловни топишга ёрдам берган. Натижада қоровулнинг орзуси рўёбга чиққан.