Газ қазиб олиш қисқаришда давом этмоқда. Нефть, бензин ва дизель ишлаб чиқариш камайди

Статистика агентлигининг очиқлаган ҳисоботига кўра, 2024 йилнинг сентябрь ойида газ қазиб олиш ҳажми 3.55 млрд м.3 гача камайган. Бу кўрсаткич, 2023 йилнинг сентябрь ойининг кўрсаткичларига (3.77 млрд м.3) нисбатан, 5.8% га камайганини (220.5 млн м.3) билдиради. 2022 йилнинг кўрсаткичларига (4.2 млрд м.3) нисбатан камайиш 15.4% ни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, газ қазиб олиш миқдори сўнгги бир неча йил давомида камаймоқда ва Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқаришининг 70-80% газ ёқиш орқали амалга оширилади.

Электр қувватини ишлаб чиқарувчи йирик корхоналарда (аксарияти газ ёқиш орқали ишлаб чиқаради, шунингдек кўмирдан ҳам фойдаланилади) 2024 йилнинг сентябрь ойида электр энергиясини ишлаб чиқариш 4.69 млрд кВт·с га камайган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг (5.18 млрд) шу ойидагига нисбатан 9.4% , яъни 486.8 млн кВт·с га камайганини билдиради.

Январь-сентябрь оралиғидаги электр энергиясини ишлаб чиқариш 53.3 млрд кВт·с гача камайган. Бу кўрсаткични ўтган йилги (2023) шу вақт оралиғи кўрсаткичига нисбатан 6.3% ёки 3.6 млрд кВт·с камроқ дегани.

Йўқотишлар қуёшли ва шамол электр станциялари орқали электр қувватини ишлаб чиқариш эвазига тўлдирилмоқда. Электр ишлаб чиқариш умумий миқдорининг 11.5%, бугунга келиб, қуёш ва шамол электр станциялари орқали ишлаб чиқилмоқда, яъни 6.97 млрд кВт·с.

Ойлик нефть ишлаб чиқариш умумий миқдори 57.1 минг тоннагача камайган, ўтган йилги сентябрь ойининг кўрсаткичига нисбатан 11.1% ёки 7100 тонна камроқлигини англатади. 2024 йилнинг январь-август вақт оралиғида нефть ишлаб чиқариш 542.2 минг т гача қисқарган, яъни ўтган йилнинг шу 9 ой давомида ишлаб чиқаришга нисбатан 7.2% ёки 42.3 минг т камроқ деганидир.

Сентябрь ойида 99.2 минг т автомобиль бензини ишлаб чиқарилган, ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан пасайиш 11.1% ёки 14.6 минг т ни ташкил қилди. 2024 йилнинг январь-август ойлари оралиғидаги бензин ишлаб чиқариш 1% га қисқарган.

Дизель ёқилғи ишлаб чиқариш сентябрь ойида 76.2 минг т дан 72 минг т га камайди, яъни 5.5% ёки 4200 т га пасайганидан далолат беради (2023 йилнинг сентябрь ойига нисбатан). Январь-сентябрь вақт оралиғида, ўтган йилга нисбатан дизель ишлаб чиқариш миқдори 0.2% га, яъни 777.8 минг т га ортган.

Кўмир қазиб олиш рекордларни янгиламоқда ва сентябрь ойида 954.9 минг т (+269.3 минг т) қазиб олинди. Бу кўрсаткич ўтган йилги натижа билан солиштирганда 39.3% га ортган. Йилнинг бошидан (январь-сентябрь ойлари) кўмир қазиб олиш 19.4% га ортган ва 5.3 млн т га етган.