Ўзбекистонда газ қазиб олиш бўйича йирик корхона “Ўзбекнефтгаз”нинг режаларига кўра, 2025 йили 26.5 млрд м.3 газ қазиб олиш режалаштирилган. Ушбу кўрсаткич, 2024 йил учун режалаштирилган кўрсаткичига нисбатан 2.8 млрд камроқ деганидир (29.3 млрд м.3).
Кўзланган кўрсаткичга етиш учун, янги газ захираларини ишга тушириш ва эскиларини замонавийлаштириш мақсадлари қўйилган. Бунинг учун, “Ўзбекнефтгаз” 2025 йили геологик изланишлар ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини молиялаштириш учун 2 млрд АҚШ доллари қийматида чет эл кредитларини жалб қилишни режалаштирган.
Газ ишлаб чиқаришининг “Ўзбекнефтгаз” структурасидаги камайиши
“Ўзбекнефтгаз”нинг конлари ва қўшма лойиҳалардаги газ ишлаб чиқаришнинг миқдори ҳар йили камайиб бораётгани кузатилмоқда.
2022 йилда компаниянинг ишлаб чиқаришга қаратилган режаси 34 млрд м.3 газни ташкил этган, лекин амалиётда 32.2 млрд м.3 ни ташкил этган.
“Ўзбекнефтгаз” 2023 йилга бўлган газ ишлаб чиқариш прогнозини ҳам қисқартирган эди — 34.1 млрд м.3 дан 32.3 млрд м.3 га.
Давлат дастурига мувофиқ, 2024 йили 29.3 млрд м.3 газ етказиб берилиши керак эди. Бу мақсадни амалга ошириш учун, “Ўзбекнефтгаз”дан ташқари Sanoat Energetika Guruhi (Saneg), хусусий нефть ва газ компаниялари, “Ўзбекнефтгаз” билан ишлаётган бошқа хорижий корхоналар (масалан, «Лукойл», «Газпром», Gas Project Development Central Asia AG) масъул қилиб белгиланганди.