Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик фуқарога суд ҳукми ўқилди

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманининг жиноят ишлари бўйича судида, Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида илгари яшаган 56 ёшлик фуқаронинг ишини кўриб чиқди. Фуқаро Украинада олиб борилаётган урушда қатнашишда айбдор деб топилган ва 3 йил қамоқ жазоси белгиланди.

2023 йилда Санкт-Петербург шаҳрида ишлаган фуқаро, моддий маблағ ва Россия фуқаролиги тақдим қилиниш таклифи билан, Россия қуролли кучлари сафига ёлланган, машғулотлардан сўнг Украинада олиб борилаётган урушда бевосита қатнашган ва яралангандан сўнг, Ўзбекистонга қайтган.

Юртига қайтган фуқаронинг телефони ўрганилганда, Россия Федерациясининг қуролли кучларига сафарбар қилинганлиги тўғрисида ҳарбий гувоҳнома, ярадорлик тўғрисида маълумотнома ва Россия фуқаролигини тасдиқловчи паспортнинг расмлари топилган.

Фуқаро Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодексининг 154-моддаси (“Ëлланиш”) бўйича айбдор деб топилган. Жиноят кодексининг 57-моддасига асосан жазо юмшатилган ва 3 йил умумий тартибли колонияларда ўташ чораси кўрилди.