Учтепа туманига янги ҳоким тайинланди

Тошкент шаҳри ҳокимияти пресс-хизматининг хабар беришича, Учтепа туманининг ҳокими этиб Бунёд Мамажонов тайинланди.

1985 йилда туғилган ва 2006 йилда Тошкент молия инстутининг бакалавр, 2 йилдан сўнг магистр даражасига эга бўлган. 2020 йилдан бери Асакабанкнинг бошқарув раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келган. Банк соҳасида 2007 йилдан бери фаолият юритмоқда.