Футбол бўйича U-17 Ўзбекистон терма жамоаси – Осиё чемпиони (видео)

2025 йил 20 апрель куни футбол бўйича 17 ёшгача бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг финалида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Саудия Арабистони футболчиларига қарши ўйин ўтказишди.

Биринчи таймнинг ўзида ўзбекистонликлар 2 ўйинчи кам бўлиб қолишди. 40 (Нурбек Сарсенбаев) ва биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Миразиз Абдукаримовлар ҳакам томонидан четлатилди.

Иккинчи тайминг 50 ва 70-дақиқаларида, аввал пенальтидан Муҳаммад Ҳакимов, сўнгра Садриддин Хасанов гол киритишди. Ўйин 2-0 ҳисобида Ўзбекистон ғалабаси билан якунланди.

Ўзбекистон U-17 – 2024-йилги Осиё чемпиони!