Тошкентда режали равишда совуқ сув ўчирилади

Тошкентнинг турли туманларида 2025 йил 7 апрелдан 17 майгача сув босими пасайиши ва вақтинчалик совуқ сув ўчирилиши режалаштирилган, деб хабар қилди «Тошкент шаҳар сув таъминоти» компанияси.

Бу ҳолат сув қувурлари ва ичимлик суви тармоқларида олиб бориладиган таъмирлаш-профилактика ишлари ҳамда баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик билан боғлиқ.

Сув таъминоти вақтинча тўхтатилган жойларга автоцистерналар орқали сув етказиб берилади. Ўчирилиш муддати бир неча соатдан бир неча кунгача давом этиши мумкин.

Тўлиқ манзиллар рўйхати ҳавола орқали танишиш мумкин.