
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (MyGov.uz) Тошкент шаҳридаги Poytaxt Parking йўл бўйи тўхташ жойларидан фойдаланиш учун резидентлик рухсатномаларини расмийлаштириш хизмати ишга туширилди.
Ариза бир иш куни ичида, агар уй эгасининг тасдиғи талаб қилинса, етти кун ичида кўриб чиқилади.
Рухсатнома бир йил муддатга берилади. Соат 20:00 дан 08:00 гача бўлган вақтда тўхташ бепул. Исталган вақтда тўхташ имкониятига эга бўлиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари (ҳозирда 412 минг сўм, бу ойига 35 минг сўмдан камроқ дегани) миқдорида ҳақ тўлаш керак бўлади.
Битта манзил бўйича иккитадан кўп бўлмаган автомобиль учун рухсатнома олиш мумкин.
Яқин орада пойтахтда кўп қаватли уйлар ҳовлиларига бегона автомобиллар қўйилиши муаммосини ҳам ҳал этиши керак бўлган «Қулай муҳит» лойиҳаси ишга туширилиши кутилмоқда.