Тошкент ҳайвонот боғининг ижтимоий тармоқларда жойлаштирган хабарига кўра, 2025 йил 8 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида яшовчи жирафа вафот этди. Бунга сабаб сифатида, ошқозон буралиши кўрсатилган.
Жирафани қутқариш учун барча ҳаракатлар амалга оширилгани, шу жумладан, хорижий ветеринар мутахассислар жалб қилинганлиги ҳақида айтилган.
Жаҳон амалиётида, жирафаларнинг ошқозон буралиши касаллигини даволаш ҳолатлари кузатилмаган. Бунга сабаб қилиб, уларнинг анатомик ва физиологик хусусиятлари кўрсатилган.