Тошкентда Бобур кўчаси қисман 1 ойга ёпилади

Тошкент шахрининг Бобур ва Шота Руставели кўчаларининг кесишмасидан Сеул кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида 110 кВт лик юқори кучланишли ер ости электр кабелларни ўтказиш ишлари сабабли, йўл қисман ёпилади.

Ишлар 16 октябрдан 15 ноябрга қадар олиб бориш режалаштирилган ва тўрт чизиқли йўлдан 2 чизиғи ҳаракатланиш учун очиқ бўлади.