“Тошкентда йўллар таъмирлаш мавсуми бошланмоқда” – Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкентда йўллар таъмирлаш мавсуми бошланмоқда

Қиш фаслининг якунланиши билан пойтахтда йўл тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари фаоллашади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларини ижро этиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда шаҳар аҳолиси ва жамоат транспорти учун қулайликларни ошириш мақсадида Тошкентдаги йўл ҳолати таҳлил қилинди.

2025 йилда жорий ва капитал таъмирга муҳтож бўлган кўчалар аниқланиб, манзилли таъмирлаш дастури ишлаб чиқилди. Ушбу дастур доирасида 65 000 м² дан зиёд йўллар таъмирланиши кўзда тутилган. Жумладан:

Ишлар 2025 йил 7 мартдан бошлаб мутахассислашган гуруҳлар томонидан замонавий технологиялар ва сифатли материаллар ёрдамида амалга оширилади. Бу эса йўлларнинг мустаҳкамлигини ва узоқ муддатли хизмат қилишини таъминлайди.

Ҳайдовчилар учун ноқулайликларни камайтириш ва тирбандликларни олдини олиш мақсадида таъмирлаш ишлари асосан ҳаракат камайган соатларда олиб борилади.

Йўл таъмирлаш жараёнида қисқа муддатли ноқулайликлар туғилиши мумкин. Бироқ бу ишлар келгусида ҳаракат хавфсизлиги ва қулайлигини оширишга хизмат қилади. Сабр ва тушуниш билан муносабатда бўлганингиз учун ташаккур!