Тошкент шаҳрида Янги йил арчаларини ўрнатиш ишлари бошланди. Асосий байрам арчаси Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона олдидаги майдонда жойлашади ва 25 декабрдан 10 январгача ташрифлар учун очиқ бўлади. Бу кунларда пойтахтнинг 14 та ҳудудида байрам тадбирлари ўтказилади.
Шаҳарнинг барча туманларида Янги йил арчалари ўрнатилади ва 25 декабрдан 10 январгача ушбу майдонларда ҳар куни байрам дастурлари ташкил этилади, деб хабар берди шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати.
Асосий арча Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона олдидаги майдонда жойлашади. У ҳар куни соат 11:00 дан 23:00 гача ташрифлар учун очиқ бўлади.
Арчалар ва байрам дастурлари қуйидаги жойларда ташкил этилади:
- Бектемир тумани: Food City мажмуаси — 13:00 дан 19:00 гача;
- Миробад тумани: «Фурқат» боғи — 13:00 дан 19:00 гача;
- Мирзо Улуғбек тумани: Central Park — 11:00 дан 22:00 гача;
- Сергели тумани: Марказий майдон — 13:00 дан 19:00 гача;
- Олмазор тумани: Талабалар шаҳарчаси — 13:00 дан 19:00 гача;
- Шайҳонтоҳур тумани: «Анҳор Локомотив» боғи — 11:00 дан 22:00 гача;
- Шайҳонтоҳур тумани: Tashkent City боғи — 11:00 дан 22:00 гача;
- Учтепа тумани: «Сеул» эко-боғи — 13:00 дан 19:00 гача;
- Чилонзор тумани: Ғофур Ғулом номидаги боғ — 11:00 дан 22:00 гача;
- Чилонзор тумани: Humo Arena муз саройи олди майдони — 11:00 дан 22:00 гача;
- Чилонзор тумани: Magic City боғи — 11:00 дан 22:00 гача;
- Яккасарой тумани: Next савдо мажмуаси — 13:00 дан 19:00 гача;
- Яшнобод тумани: «Ашҳобод» боғи — 11:00 дан 20:00 гача;
- Янгиҳаёт тумани: Меҳригиё кўчаси (савдо ва хизмат кўрсатиш ҳудуди) — 13:00 дан 19:00 гача.
Янги йил арчаларида болалар ва катталар учун қизиқарли дастурлар, концертлар, ва бир қатор сюрпризлар тайёрланган. Тошкентда байрам кайфиятига шўнғиш учун энг яхши имкониятни ўтказиб юборманг!