Тошкент вилоятининг 37 та йўл участкасида рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача пасайтирилди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев аҳоли пунктларидан ташқарида транспорт воситаларининг рухсат этилган тезлигини 100 км/соатдан 80 км/соатгача пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Вилоят маъмурияти раҳбарининг қарорида айтилишича, бу чора оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган 37 та участкада ЙТҲнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Янги белгилар беш кун ичида ўрнатилиши керак.

Ўзгаришлар қуйидаги участкаларга таъсир қилади:

  1. А-373а автомобиль йўлининг Ўртачирчиқ туманидаги қисми (33-37 км);
  2. 4Р-2 автомобиль йўлининг Ўртачирчиқ туманидаги қисми (12-13 км);
  3. 4Р-2 автомобиль йўлининг Ўртачирчиқ туманидаги қисми (16-18 км);
  4. 4Р-2 автомобиль йўлининг Ўртачирчиқ туманидаги қисми (28-29 км);
  5. 4Р-2 автомобиль йўлининг Ўртачирчиқ туманидаги қисми (34-38 км);
  6. А-373 автомобиль йўлининг Оҳангарон туманидаги қисми (107-109 км);
  7. А-373 автомобиль йўлининг Оққўрғон туманидаги қисми (61-67 км);
  8. 4Р-22 автомобиль йўлининг Оққўрғон туманидаги қисми (16-17 км);
  9. 4Р-22 автомобиль йўлининг Оққўрғон туманидаги қисми (30-31 км);
  10. 4Р-24 автомобиль йўлининг Оққўрғон туманидаги қисми (38-41 км);
  11. 4Р-24 автомобиль йўлининг Оққўрғон туманидаги қисми (44-46 км);
  12. 4Р-24 автомобиль йўлининг Оққўрғон туманидаги қисми (57-60 км);
  13. 4Р-15 автомобиль йўлининг Паркент туманидаги қисми (39-48 км);
  14. 4Р-15 автомобиль йўлининг Паркент туманидаги қисми (44-53 км);
  15. 4Р-254 автомобиль йўлининг Паркент туманидаги қисми (0-5 км);
  16. 4Р-16 автомобиль йўлининг Паркент туманидаги қисми (23-27 км);
  17. М-39 автомобиль йўлининг Янгийўл туманидаги қисми (831 км);
  18. М-39 автомобиль йўлининг Янгийўл туманидаги қисми (832 км);
  19. М-39 автомобиль йўлининг Янгийўл туманидаги қисми (824 км);
  20. М-39 автомобиль йўлининг Янгийўл туманидаги қисми (835-836 км);
  21. М-39 автомобиль йўлининг Чиноз туманидаги қисми (849-850 км);
  22. М-39 автомобиль йўлининг Чиноз туманидаги қисми (855-856 км);
  23. М-39 автомобиль йўлининг Чиноз туманидаги қисми (857-858 км);
  24. М-39 автомобиль йўлининг Чиноз туманидаги қисми (859-860 км);
  25. М-39 автомобиль йўлининг Чиноз туманидаги қисми (864-865 км);
  26. М-39 автомобиль йўлининг Чиноз туманидаги қисми (866-867 км);
  27. М-39 автомобиль йўлининг Чиноз туманидаги қисми (869-870 км);
  28. 4Р-20 автомобиль йўлининг Нурафшон шаҳридаги қисми (7-8 км);
  29. 4Р-20 автомобиль йўлининг Пскент туманидаги қисми (9-10 км);
  30. 4Р-20 автомобиль йўлининг Пскент туманидаги қисми (12-14 км);
  31. 4Р-20 автомобиль йўлининг Пскент туманидаги қисми (23-24 км);
  32. 4Р-20 автомобиль йўлининг Пскент туманидаги қисми (27-28 км);
  33. 4Р-20 автомобиль йўлининг Пскент туманидаги қисми (31-32 км);
  34. 4Р-20 автомобиль йўлининг Бўка туманидаги қисми (37-38 км);
  35. 4Р-20 автомобиль йўлининг Бекобод туманидаги қисми (55-56 км);
  36. 4Р-20 автомобиль йўлининг Бекобод туманидаги қисми (63-64 км);
  37. 4Р-20 автомобиль йўлининг Бекобод туманидаги қисми (55-56 км).

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, Нукус, Тошкент шаҳарларида, вилоят ва туман марказларида, шунингдек, шаҳарлар ҳудудида транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлиги 60 км/соатдан ошмаслиги керак, аҳоли пунктларидан ташқарида эса – 100 км/соат. Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларидаги автомобиль йўлларининг айрим участкаларида рухсат этилган тезлик 110 км/соатни ташкил этади.