Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 30/06/2026

Тошкент ва Аммон ўртасидаги мунтазам авиарейслар 30 июндан йўлга қўйилади

Тошкент ва Иордания пойтахти Аммон ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда. Парвозлар Royal Jordanian Airlines авиакомпанияси томонидан амалга оширилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Ушбу йўналиш бўйича биринчи рейс 30 июнга режалаштирилган. Жадвалга кўра, RJ196 рейси Аммон халқаро аэропортидан маҳаллий вақт билан соат 22:50 да учиб кетади ва кейинги куни соат 5:25 да Тошкент халқаро аэропортига қўнади.

Тошкент ва Аммон ўртасида мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш бўйича келишувга 2025 йил август ойида Самарқандда Ўзбекистон президенти ва Иордания қироли ўртасида бўлиб ўтган музокараларда эришилган эди. Уларнинг якунлари бўйича томонлар виза талабларини бекор қилиш тўғрисидаги битимни ҳам имзоладилар. 2025 йил 25 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Иорданияда 30 кунгача визасиз қолишлари мумкин.