
Обиджон Одилович Мўминов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимият матбуот хизмати хабар берди. У ҳокимнинг 12-ўринбосари бўлди.
У бунгача Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш ва ундан фойдаланиш тизимини мувофиқлаштириш ҳамда реновация лойиҳаларини умумлаштириш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.
Обиджон Муминов 1987 йилда Навоий вилоятида туғилган. 2013 йилда Навоий давлат педагогика институтини, 2024 йилда РФ президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясининг Давлат бошқаруви олий мактабини (магистратура) тамомлаган.