Фавқулодда ҳодиса Торонто халқаро аэропортида юз берди. Миннеаполис шаҳридан келган самолёт қўниш пайтида учиш-қўниш йўлагида ағдарилиб кетди. Жабрланганлар бор. Ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Мавжуд маълумотларга кўра, CRJ-900LR самолётида 100 киши бўлган (хизматчилар билан бирга).
Воқеа жойида оператив хизматлар иш олиб бормокда.
Янгиланиш: Воқеа натижасида жабрланганлар сони 15 кишига етган.