Токиода ҳафтасига 4 иш кунига ўтилади

2025 йилдан бошлаб Токио шаҳрида ҳукумат ишчилари ҳафтасига 4 иш кунлик режимига ўтишади. Шундай йўл билан, ҳукумат, ишлайдиган аёллар учун, мамлакатнинг демографик ўсишига шароит яратмоқчи.

Бу ўзгаришлар 2025 йил апрель ойида кучга кириши мўлжалланган. Ундан ташқари, фарзанди бошланғич синфда ўқийдиган аёллар, ойлик маошини қисқартирган ҳолда, уйга 2 соат олдин кетиши ҳам мумкин бўлади.

Узоқ йиллар давомида Японияда туғилиш даражасининг пасайиши, 2024 йил июнь ойида максимал равишда қисқарган ва 1.2 кўрсатгичга етган. Аҳолининг сонини ушлаб туриш учун, ушбу кўрсатгич 2.1 бўлиши керак. 2023 йили Японияда 727.2 минг чақалоқ туғилган.

Экспертларнинг фикрига кўра, Японияда туғилиш даражасининг пасайиши, японияликларнинг ишга бўлган садоқати ва яшаш нархининг кўтарилиши билан боғлиқ. Натижада, ишчилар кўпроқ вақтини ишга сарфлашга мажбур ва фарзанд кўриш, тарбиялаш иккинчи даражага тушиб қолган.