18/09/2024 Ўзбекистон, Янгиликлар Термиз ҳайвонот боғида тимсоҳлар пайдо бўлди Термиз шаҳри ҳайвонот боғи Тошкент шаҳри ҳайвонот боғидан 4 та Нил тимсоҳини қабул қилиб олди ва уларга ҳайвонот боғининг янги павильонида жой ажратишди. Айтилишича, тимсоҳлар тез катта бўлмоқда ва келажакда уларни кўпайтириш режалаштирилган.