Ўзбекистонликлар 1 майдан Таиландга киришнинг янги тартиби ҳақида огоҳлантирилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар беришича, 2025 йил 1 майдан Таиландда хорижий фуқаролар, жумладан ўзбекистонликлар учун киришнинг янги қоидалари кучга киради.

Мамлакатга кираётган барча хорижий фуқаролар келиш санасидан уч кун олдин махсус платформа орқали кириш картасини (Thailand Digital Arrival Card, TDAC) олишлари шарт.

Хабарда таъкидланишича, Таиландга саёҳат қилишни режалаштираётган ўзбекистонликлар бу янгиликни инобатга олишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг ёзида Таиланд ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун 60 кунгача визасиз киришни жорий қилган эди.