Сут ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси Ўзбекистонда чекланади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 19 сентябрь куни йиғилишда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва кўкрак сути билан озиқлантиришни тарғиб қилиш чора-тадбирларини муҳокама қилди.

Сўнгги йилларда бутун дунёда кўкрак сути билан озиқлантириш қамровининг пасайиши ва сут ўрнини босувчи маҳсулотлар (чақалоқлар учун аралашмалар) истеъмолининг ўсиши кузатилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган, 2030 йилгача 6 ойликкача бўлган болаларни фақат кўкрак сути билан озиқлантириш даражаси — 70%га эришиш мақсадида, Ўзбекистонда кўкрак сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастур тасдиқланади, дейилади хабарда. Бугунги кунда бу кўрсаткич атиги 25%ни ташкил этмоқда.

Дастур доирасида:

  • ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг «Кўкрак сути билан озиқлантириш учун қулай шароит яратадиган тиббиёт муассасаси» ва «Муваффақиятли кўкрак сути билан озиқлантиришга 10 қадам» ташаббуслари жорий этилади;
  • Тиббиёт ходимларини ўқитиш ва ҳомиладор ҳамда эмизикли аёллар учун ахборот кампаниялари ўтказилади;
  • Қонунчиликка сут ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламасини чеклайдиган тузатишлар киритилади;
  • Болалар озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт, экспорт, сақлаш ва сотишга бўлган талаблар ва стандартлар такомиллаштирилади.

Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида таъкидлади:

«Сўнгги йилларда сунъий болалар аралашмаларининг фаол рекламаси ёш оналар орасида шубҳали таркиб ва келиб чиқишга эга бўлган бўтқалар ва сут маҳсулотлари билан болаларни озиқлантириш амалиётининг тарқалишига олиб келди. Лойиҳа доирасида кўкрак сути билан озиқлантиришнинг фойдаларини тушунтириш учун кенг кўламли кампания ўтказилади», — деди.

Президент таклифларни маъқуллаб, шунингдек, тиббиётни аҳолига яқинлаштиришноинфекцион касалликлардан ўлим даражасини камайтириш ва ёш авлод саломатлигини мустаҳкамлаш чораларини кучайтиришни топширди.