Сурхондарёда газ конини ёнида яшовчи аҳоли эвакуация қилинди

Сурхондарёнинг Бойсун туманида “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) кони скважиналарининг бирида, яъни “Кулқамиш” маҳалласида сероводород очиқ ҳавога сизиб чиқиши рўй берди. Бунга асосий сабаб қилиб, технологик жараёнларнинг бузилиши кўрсатилган. Атрофда яшовчи аҳоли хавфсиз ҳудудга кўчирилди ва ҳавонинг ифлосланиш даражаси аниқланмоқда.

Сурхондарё ҳокимияти пресс-хизматининг хабар беришича, вилоят ҳокими Бойсун туманига етиб борган ва бошқа ташкилотлар билан бирга вазият устида иш олиб боришмоқда.