24 ёшли франциялик талаба Матье Латур соқол эктириш бўйича муолажадан ўтиш учун Туркияга борган. Интернет орқали мурожаат қилмочқи бўлган муассаса ҳақида маълумотларни ўрганган ва 1300 еврога операция қилдирган. Муолажаси муваффақиятли ўтган ва вақт ўтиб, муаммолар пайдо бўлишни бошлаган.
Экилган соқоллар типратикан игналарига ўхшаб ўсишни бошлаган ва бошнинг орқа қисми, яъни донор сифатида қўлланилган қисми оғриқ бериб, тузалиши чўзилиб кетган. Шунда Матье, яна бир бор клиника ва операцияни ўтказган шифокор ҳақида маълумотларни излаганда, муолажани кўчмас мулк бўйича мутахассис ўтказгани аён бўлган.
У бошқа шифокорларга мурожаат қилган ва донор қисми сифатида фойдаланилган, бошнинг орқа қисмидаги терини тиклаб бўлмаслиги ҳақида билгандан сўнг, депрессияга тушган ва уч ойдан ўтиб, Париждаги талабалар уйида ўз ҳаётига суиқасд қилган.