Швецияга Ўзбекистоннинг янги элчиси тайинланди

15 октябрь куни Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Раҳматулла Нуримбетов Швецияда ўз хизматини бошлади. Бу лавозимга тайинловга қадар, 2023-2024 йилларда ташқи ишлар вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган.

Янги элчи ҳақида қисқача маълумот:

  • 47 ёш
  • жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Ўзбекистон миллий университетларини тамомлаган
  • Ташқи ишлар вазирлиги тизимида 2003 йилдан хизмат қилиб келмоқда
  • Вазирлик марказий аппаратида турли лавозимларда, Ўзбекистоннинг Германия ва Испаниядаги элчихоналарида ишлаган
  • 2018-2024 йилларда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон томонидан тайинланган бошқарувчи бўлиб фаолият юритган
  • Сиёсий фанлар доктори даражасига эга

У 2022-2024 йилларда Стокгольмда элчи бўлиб ишлаган Нодир Ғаниевни ўрнига тайинланди.