Сенат 30 сентябрь куни “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни қабул қилди ва президент тасдиғи учун юборди.
Ушбу қонуннинг асосий пунктларидан бири – соҳани бозор иқтисодиётига ўтказиш учун қилинаётган ҳаракатлар. Шу жумладан, ҳукумат тезюрар поездларнинг чипта нархларини бошқармайди, яъни тезюрар поездларга нархлар бозор нархларидан келиб чиқиб белгиланади. Шуни айтиб ўтиш жоизки, оддий поездлардаги чипта нархларининг бошқаруви давлат назорати остида қолди ва 2025 йилдаги давлат корхоналарининг (темир йўл транспорти билан боғлиқ бўлган) зарарини қоплаш учун 1.7 трлн сўм ажратилиши мўлжалланган.