“Тошкент-Нью-Йорк” йўналиши бўйича ҳаракатланувчи HY101 рейсининг парвози давомида, самолётда чақалоқ туғилди. Ушбу вазият 2025 йил 28 январь куни содир бўлди. Маълумот Uzbekistan Airways матбуот хизмати томонидан овоза қилинди.
Хабарда айтилишича, парвоз пайтида ҳомиладор аёлда тўлғоқ бошланди ва бригадир ҳолатни инобатга олган ҳолда, йўловчилар орасида тиббий ходимлар бўлса, уларнинг ёрдамини сўради. 2 нафар, бири акушер-доктор ва иккинчиси хирург ўз ёрдамини таклиф қилишди. Бироз вақтдан сўнг, ўғил бола чақалоқ дунёга келди.
Самолёт Исландиянинг Кефлавик шаҳрида қўнишга қарор қилди. Чақалоқ ва унинг онаси маҳаллий шифохонага ётқизилган.
Боланинг туғилиши, авиакомпаниянинг 33 йиллигига тўғри келган. Авиакомпания чақалоқ оиласини янги оила аъзоси билан табриклаб, унинг туғилишида фаол иштирок этган экипаж аъзоларига ва тиббий персонал ўз миннатдорчилигини билдирди.