Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Авто 13/05/2026

Самарқандда «кар такси ҳайдовчиси»ни ҳақорат қилиш саҳнасини уюштирган пранкерлар қамоққа олинди

Ижтимоий тармоқларда шу кунларда такси йўловчилари гўёки кар бўлган ҳайдовчини ҳақорат қилаётгани акс этган видео тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

Кадрларда автомобиль ўриндиғига «Ҳайдовчи кар» деган ёзув ёпиштирилганини кўриш мумкин. Йўловчилар тезроқ ҳайдашни талаб қилиб, ҳайдовчига бақирган ва уни ҳақорат қилган.

ЙҲХХ видео иштирокчиларини топди ва ушбу видео саҳналаштирилганини аниқлади. Руль бошқарувидаги шахснинг эшитиш қобилиятида нуқсон йўқ. Уч нафар йигит вазиятни саҳналаштириб, уни видеога олган ва ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.

Текширув давомида, шунингдек, автомобилни бошқарган шахснинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги аниқланди.

Ишни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди кўриб чиқди. Ҳайдовчига 8 сутка, икки нафар йўловчига эса 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Автомобиль вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.