2025 йил 1 июлдан Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизими доирасида фуқароларнинг унификацияланган рақамли ҳужжатлари хизмати ишга туширилади. Ушбу хизмат ўз фаолиятини бошлагандан сўнг, фуқаролар шахсни тасдиқловчи бир қатор ҳужжатларни рақамли кўринишда тақдим этишлари мумкин бўлади.
Ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг ёки “Ижтимоий карта” (ҳозир ишлаб чиқилмоқда) иловалари орқали кўрсатиш имконияти режалаштирилган. Ушбу иловалар орқали тақдим қилинган рақамли ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилиниши кўзда тутилган.
Ҳужжатларнинг рақамли версияларидан фойдаланилганда, уларнинг қоғозда чоп этилган кўриниши талаб қилинмайди ва давлат муассасаларида қабул қилиниши керак (банк, нотариал идоралар, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб парвоз ва поездларга рўйхатдан ўтиш учун ва ҳоказо).
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки “Ижтимоий карта” иловаларида фойдаланиш учун мумкин бўлган рақамли ҳужжат турлари:
- Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти
- Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси
- Ҳайдовчилик гувоҳномаси
- Туғилганлик ҳақида гувоҳнома
- Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома
- Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома
- Транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома (техник паспорт, техник талон)
- Пенсия (нафақа) гувоҳномаси
- Фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ID-картаси)
- Ногиронлик тўғрисида маълумотнома
- Транспорт воситасининг мажбурий суғурта (фуқаролик жавобгарлиги) бўйича суғурта полиси
- Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжат
- Талабалик гувоҳномаси
- Якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома
- Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома
- Турар жой объектларининг кадастр паспорти
- Жисмоний шахснинг шахсий автомототранспорт воситасини бошқа шахсларга бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома.