
Жалол Арашов Ўзбекистон қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Ушбу тайинловга қадар у Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, уй-жой коммунал хўжалиги ва экология масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, Жалол Арашов аввал ҳам, яъни 2022—2023 йилларда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.