6 октябрь куни Қозоғистонда атом электр станциясини (АЭС) қуриш бўйича референдум ўтказилди ва марказий сайлов комиссиясининг ҳисоботига кўра, унда 7.8 млн фуқаро иштирок этди (умумий 12.2 млн аҳоли сонидан). Овоз берганларнинг 71.12% ўз розилигини билдирган, яъни 5.6 млн киши.
Овоз бериш қоғозида “АЭС қурилишига розимисиз?” саволига, “ҳа, розиман” ва “йўқ, қаршиман” жавоб пунктлари бўлган.