Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида “Қорасув” пости 15 йиллик танаффусдан сўнг қайта очилди

Бугун (12-сентябрь) Андижон вилоятининг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган “Қорасув” чегарани кесиб ўтиш пости, 15 йиллик танаффусдан сўнг қайта ўз ишини бошлади. Икки давлат раҳбарлари орасидаги музокаралар ва келишувлардан кейин буни амалга ошириш имкони бўлди.

Ҳозирда ушбу пост орқали кунига 12 минггача киши ўтиши тахмин қилинмоқда.