Ўзбекистоннинг қатор тоғли ҳудудларида 8−11 март кунлари қор кўчиши хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 8−11 март кунлари Ўзбекистоннинг айрим тоғли ҳудудларида ёғингарчилик ва ҳарорат ўзгариши сабабли қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

Қор кўчиши эҳтимоли юқори бўлган ҳудудлар:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқурғон, Сариосиё, Узун туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент туманларида (Чотқол тоғ тизмаси);
  • Наманган вилояти: Поп туманида.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралди.