ДХХ яширин экстремистик гуруҳ фаолиятига чек қўйди

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Қашқадарё вилоятида жиҳодчилар гуруҳи фаолиятига чек қўйди, дея хабар берди ДХХ матбуот хизмати.

Қарши туманида туғилган, 1977 йилда туғилган, аввал Жиноят кодексининг бир қатор моддалари (терроризм, Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилиш, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тайёрлаш ва тарқатиш, диний экстремистик ташкилотлар тузиш ва уларда иштирок этиш) бўйича бир неча бор судланган, ўта хавфли рецидивист ноқонуний диний бирлашма ташкил этган ва унга Қарши шаҳри ҳамда Қарши туманидан 1964–1986 йилларда туғилган етти нафар фуқарони жалб қилган.

Тергов аниқлашича, гуруҳ аъзолари махфий йиғилишлар ўтказиб, унда «халифалик» тузиш ғояларини муҳокама қилганлар. Бундан ташқари, улар ижтимоий тармоқлар орқали бир-бирларига халқаро террорчи ташкилотлар идеологларининг жиҳод ва халифат ҳақидаги аудио ва видео материалларини юбориб, ўз сафларини кенгайтириш мақсадида бошқа фуқароларга ҳам экстремистик ғояларни сингдиришга уринганлар.

«Иштирокчилардан 4 нафари, жумладан гуруҳ етакчиси аввал ҳам содир этган жиноятлари учун жазо ўтаган бўлса-да, ўз хатоларидан тегишли хулоса чиқармаганлар», — дейилади хабарда.

Қарши туман жиноят ишлари суди бу шахсларни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244-2-моддаси (диний экстремистик, сектантлик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш ёки уларда иштирок этиш) бўйича айбдор деб топди.

Суд қарорига кўра, жиҳодчилар ҳаракатининг 8 нафар аъзоси 6 йилдан 10 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум этилди.