Қашқадарё вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини хабар беришича, Кўкдала туманида Lacetti русумли автомобилни бошқариб келаётган ҳайдовчи бошқарувни бой берган ва қарама-қарши йўлга чиқиб, Nexia билан тўқнашган. Натижада, Lacetti автомобилидаги 3 нафар ва Nexia даги 1 киши вафот этган. 2 киши жабр кўрган ва турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Юзага келган вазият бўйича суриштирув ишлари ўтказилмоқда.
28/09/2024
Авто, Ўзбекистон, Ҳодисалар, Янгиликлар