Кўп қаватли уйларни иситиш тизими ёқилиш шартлари эълон қилинди

14 октябрдан Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келди ва ҳаво ҳарорати кескин пасайди. Veolia Energy нинг расмий хабарига кўра, иситиш мавсумининг бошланиши учун бир нечта шарт бажарилиши керак:

  1. Кетма-кет 5 кун ўртача ҳаво ҳарорати 8 градусдан камроқ бўлиши
  2. Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори (гидрометеорологик хизмат агентлиги билан ҳамкорликда)

Иситиш тизимининг ёқилиши ҳақида Veolia Energy алоҳида хабар бериши таъкидлаган.