Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистонда маошлар, пенсиялар ва нафақаларнинг оширилиши ҳақидаги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни рад этди.
1 март ва 1 августдан мазкур тўловлар 10%га оширилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бундай маълумотлар давлат органларининг расмий манбаларида эълон қилинади, дейилган баёнотда.
Пенсия ва нафақаларнинг сўнгги марта оширилиши 2024 йил сентябрь ойида (15%га) амалга оширилган. Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ходимларнинг маошлари 1 октябрдан 10%га оширилган (педагогик ва тиббиёт ходимлари учун – 15%). Шу санада энг кам иш ҳақи ва базавий ҳисоблаш миқдори белгиланган.
2025 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг маошлари, пенсия ва нафақалар инфляция даражасининг прогноз қилинган 7%дан кам бўлмаган миқдорда оширилиши режалаштирилган.