
Бир неча ОАВларининг хабар беришича, Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бош мураббийи Педру Морейра истеъфога чиқарилди. Сабаби сифатида, жамоанинг бир қатор қониқарсиз натижалари кўрсатилган.
Португалиялик мутахассис “шерлар”ни 2024 йил 4 декабридан буён бошқариб келаётган эди. Морейра қўл остида жамоа 14 та ўйин ўтказиб, 7 та ғалабага эришган.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳозирда жамоани Камолиддин Тожиев бошқармоқда.
“Пахтакор”нинг расмий саҳифасида эса, бош мураббий соғлиғи сабабли қисқа муддатли таътилга чиқарилганлиги ҳақида айтилган ва юқорида айтиб ўтилган фикр, яъни Камолиддин Тожиев жамоани бошқариб туриши тўғрисидаги маълумот тасдиқланган.