
Пахтакор метро бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона очилди, дея хабар берди Тошкент метрополитени матбуот хизмати.
Бундан ташқари, маъмурият маълумотига кўра, Амир Темур хиёбони метро бекатида ҳам худди шундай бино қурилиши якунланмоқда. Яқин вақт ичида у фойдаланишга топширилади.
2022 йил февраль ойида Чилонзор бекатида тажриба тариқасида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона ишга туширилган эди.
2024 йил ноябрь ойи бошида интернетда тармоқнинг асосий ўтиш бекатларидан бири бўлган Пахтакор бекатида бир эркакнинг ўз ҳожатини чиқараётган акс этган видео тарқалган эди. Шундан сўнг метрополитен энг гавжум 9 та бекатда ҳожатхона ва оналар хоналарини ташкил этиш ишлари бошланганини маълум қилган эди.
2025 йил февраль ойида Буюк ипак йўли бекатида ҳожатхона очилган эди. Ҳожатхоналар Мустақиллик майдони, Олмазор, Чорсу, Дўстлик, Беруний ва Бодомзор бекатларида ҳам қурилиши режалаштирилган.