Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 30/05/2026

«Ўзметкомбинат» собиқ раҳбари халқаро қидирувга берилди

Ўзбекистон расмийлари «Ўзбекистон металлургия комбинати» («Ўзметкомбинат») бошқарувининг собиқ раиси Дилшод Аҳмедовни халқаро қидирувга эълон қилди. Бу Интерпол сайтидаги маълумотлардан келиб чиқмоқда.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш) бўйича айблов қўйилган.

Аҳмедов (1972 йилда туғилган) 2024 йил октябрь ойида «Ўзметкомбинат»га раҳбар этиб тайинланган эди, бироқ 2025 йил август ойида лавозимидан озод қилинган.

Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин у инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган, шунингдек, корхона бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган.

Ўзбекистон металлургия комбинати — Марказий Осиёдаги биринчи металлургия корхоналаридан бири бўлиб, навли прокат ва пўлат майдалаш шарлари ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхона ҳисобланади.

«Ўзметкомбинат» 2025 йилни 117 миллиард сўм миқдоридаги фойда билан якунлади. Бу 2024 йилга (348,1 миллиард сўм) нисбатан 66,4 фоизга кам. 2023 йилда фойда 513,7 миллиард сўмни ташкил этган эди.