14 октябрдаги президент қарорига (ПҚ-157) кўра, IT-соҳасида ўзини ўзи банд қилган фуқароларга IT-парк аъзолиги берилиши мумкин. Ҳужжатга кўра, 2028 йил 1 январгача, IT-хизматларни экспорт қилувчи шахсларга қулайлик яратиш ва кўмаклашиш дастури ишлаб чиқилади.
Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг хизмат экспортининг ҳажмига кўра, офис, коворкинг, спорт мажмуалари, тиббий ва таълим хизматларига бўлган чиқимларни қисман қоплаш ва чегирмалар тақдим қилиш мўлжалланган.
15 ноябргача лойиҳа қарорини ишлаб чиқиш ва вазирлар маҳкамасига киритиш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳада дастурнинг тўлиқ шакли (шартлари, асослари, молиялаштириш манбаалари ва ҳоказо) келтирилади.