
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Грециянинг Ўзбекистондаги элчиси Параскеви Цевелекидан ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди. Бу ҳақида у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
«Тошкентда Греция элчихонасининг очилишини мамнуният билан кутиб оламиз ва бу ҳамкорлигимиз жадал ривожланишига хизмат қилишига ишонамиз», — деб ёзди вазир.
Учрашув чоғида томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, маданий ва таълимий алмашинув истиқболларини муҳокама қилди.